Туркия ва Покистон разведка хизматлари ИШИД етакчиларидан бирини қўлга олди
Покистон ва Афғонистон чегарасида махсус операция ўтказилди.

Фото: Anadolu Agency
Туркия Миллий разведка ташкилоти ва Покистон Хизматлараро разведкаси ўртасида ўтказилган муштарак операция чоғида ИШИД террор ташкилоти етакчиларидан бири Ўзғур Алтун қўлга олинди. Бу ҳақда Туркия хавфсизлик кучларидаги манбалар хабар берди.
Покистон ва Афғонистон чегарасида махсус операция ўтказилди. Қўлга олинган террорчи «ўта юқори тоифа» бўйича қидирувга берилган.
Туркия Миллий разведка ташкилоти Абу Ясер Ал Туркий шартли номи билан ҳам танилган Ўзғур Алтун аслида ИШИДнинг юқори мартабали аъзоси эканлигини аниқлади. У гуруҳнинг медиа ва логистика тармоқларида муҳим рол ўйнаган.
У, шунингдек, Туркия ва бутун Европадаги концерт майдончалари ва бошқа тинч аҳоли нишонларига ҳужум уюштиришда айбланмоқда.
Туркия Миллий разведка ташкилоти Алтун фаолиятини кузатган ҳамда у Европа ва Марказий Осиёдан Афғонистон ва Покистон томон ИШИД жангариларининг ҳаракатини мувофиқлаштирган деган хулосага келган.
Разведка маълумотлари алмашинуви чоғида Покистоннинг Хизматлараро разведка бошқармаси Алтуннинг Афғонистондаги мавжудлиги ва унинг Покистонга ўтиш нияти ҳақида маълумот олди.
Икки давлат разведка хизматлари ҳамкорликда ўтказган операция натижасида террорчи Афғонистон-Покистон чегарасида қўлга олинди. Шундан сўнг у қўшимча тергов ўтказиш учун Туркияга экстрадиция қилинди.
Мавзуга оид

12:32 / 03.06.2025
Ўзбекистон ва Покистон қишлоқ хўжалиги техникаларини биргаликда ишлаб чиқаради

00:40 / 03.06.2025
Истанбуллик эркак ҳар куни ишга бориш учун Босфордан сузиб ўтиши маълум бўлди

18:35 / 02.06.2025
Истанбулда Россия-Украина музокаралари ёпиқ эшиклар ортида ўтди

18:39 / 31.05.2025