Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Мисрга санкциялар билан таҳдид қилди

Су-35/Фото: Григорий Сысоев/РИА «Новости»
АҚШ маъмурияти юқори лавозимли вакилининг телефон брифинги давомида эслатишича, Америка ҳукумати «Америка рақибларига санкциялар ёрдамида курашиш тўғрисида»ги қонун доирасида, хорижий қуролларни сотиб олаётган давлатларга нисбатан санкциялар қўллаши мумкин. Вакилнинг сўзлари ТАСС томонидан келтирилган.
Вакил АҚШ президенти Дональд Трамп Россияга тегишли Су-35 қирувчи самолётларини сотиб олмоқчи бўлган Мисрга нисбатан санкциялар жорий этиш ниятида экани ҳақидаги саволга жавоб қайтариб, шундай баёнот берди.
«Россия қурол-яроғ етказиб бериш соҳасида ишончли шерик ҳисобланмайди», - дея таъкидлаб ўтди вакил.
Шунингдек, унинг билдиришича, АҚШ ҳарбий техникаси Россияда ишлаб чиқарилган техникадан устундир.
Бундан олдин, Ўзбекистон Россия билан ўнта Ми-35М вертолёти бўйича шартнома имзолагани маълум бўлганди.
Мавзуга оид

22:55 / 02.08.2025
АҚШ Сенати Россияга қарши янги санкцияларни маъқулламасдан таътилга чиқмоқда

21:35 / 02.08.2025
Ҳиндистон Трампнинг таҳдидларига қарамай, Россиядан нефт сотиб олишда давом этади – ОАВ

20:28 / 02.08.2025
ҲАМАС Фаластин давлати ташкил этилмагунча қуролни ташлашдан бош тортди

16:30 / 02.08.2025