Бухородаги бозорда бетон плита қулаши оқибатида 4 киши жароҳатланди

Фото: «Подслушано в Бухаре»
Бухоро вилоятининг Вобкент туманида қурилган бозорда бетон плита одамлар устига қулади. Бу ҳақда «Подслушано в Бухаре» канали маълум қилди.
Қайд этилишича, бозор 27 кунда қуриб битказилган, ҳодисага иш шошилинч ва сифатсиз бажарилгани сабаб бўлган.
«Вобкентдаги бозор 27 кунда қурилди. Мен улар катта бозорни қандай қилиб бунча қисқа вақт ичида қуриб битказишганини тасаввур қила олмаяпман. Афсуски, бу иш оқибатида плита қўққисдан одамлар устига қулаб тушди.
Жаноб каттаконлар, объектлар қурилишини шошилтиришдан нима наф?», дея қайд этган телеграм-канал админстратори.
Ҳодиса оқибатида 2 киши жиддий жароҳат олган ва реанимацияга жойлаштирилган. Яна 2 киши енгил жароҳатлар олган.
Мавзуга оид

21:52 / 12.06.2025
Бухоро вилояти ҳокими ҳужжати йўқ бинони “ичидаги одами билан кўмиб ташлаш”ни буюрди

14:04 / 10.06.2025
Бухорода 2 ёшли бола иккита тангани ютиб юборди

17:58 / 03.06.2025
Бухорода 36 нафар боғча тарбияланувчиси иккита Damas’да ташилди

20:22 / 29.05.2025