Ўзбекистон | 14:04 / 10.06.2025
3877
1 дақиқада ўқилади

Бухорода 2 ёшли бола иккита тангани ютиб юборди

Тангалар боланинг қизилўнгач тораймасида тиқилиб қолган. Болада зудлик билан замонавий тиббий ускуналар ёрдамида жарроҳлик амалиёти ўтказилган ва унинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Бухорода 2 ёшли бола иккита 1 рубллик тангани ютиб юборди. Бу ҳақда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳолат Қоракўл туманида юз берган. 2023 йили туғилган бола назоратсиз қолгани оқибатида иккита тангани ютиб юборган. Тангалар боланинг қизилўнгач тораймасида тиқилиб қолган.

Қоракўл туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари зудлик билан замонавий тиббий ускуналар ёрдамида кам инвазив жарроҳлик амалиётини ўтказган ва тангалар муваффақиятли чиқариб олинган. Ҳозирда боланинг аҳволи барқарор, у шифокорлар назоратида.

Соғлиқни сақлаш бошқармаси бундай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ота-оналардан ёш болаларни қаровсиз қолдирмасликни сўраган.

Мавзуга оид