МАК: Покистон ва Ҳиндистон ҳаво ҳудудидан ўтиш бўйича барча тақиқлар бекор қилинди

Фото: KUN.UZ
Миллий авиакомпания томонидан тарқатилган маълумотга кўра, бугундан бошлаб Покистон ва Ҳиндистон ҳаво ҳудудидан ўтиш бўйича барча тақиқлар бекор қилинган.
Шу муносабат билан, МАКнинг Деҳли, Мумбай, Бангкок, Куала Лумпур ва Жакартага рейслари оптимал йўналишлардан фойдаланишни тикламоқда. Қайд этилишича, бунинг оқибатида ушбу рейслар парвози вақти 2-3 соатга қисқаради.
“Барчани бу қувончли ҳодиса билан табриклаймиз ва ўтган 5 ой давомидаги тушуниш ҳамда сабр-тоқат учун миннатдорчилик билдирамиз”, - дейилади МАК хабарида.
Мавзуга оид

02:00
Ҳиндистон ва Покистон муносабатлари таранглашди

13:32 / 25.04.2025
Apple АҚШ бозори учун iPhone ишлаб чиқаришни Ҳиндистонга кўчирмоқчи

11:19 / 25.04.2025
Покистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари чегарада тўқнашди

22:02 / 24.04.2025