Эрон Уммон кўрфазида еттита балиқчилик кемасини ушлаганини маълум қилди

Фото: SIPA
Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Уммон кўрфазида еттита балиқчилик кемасини ушлаганини маълум қилди. Бу ҳақда Fars агентлиги хабар берди.
"Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ҳарбий денгиз кучлари кемалари рухсат этилган масофага риоя қилмаганлиги сабабли 24 нафар экипаж аъзолари хорижликлардан иборат бўлган еттита балиқчилик кемасини ушлади", - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, кемалар Жаск порти ҳудудида ушланган.
Июль ойида Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Форс кўрфазида хорижий танкерни қўлга олганди.
Мавзуга оид

14:13
Исроил Эрон мудофаа вазирлиги биносига ва Теҳрондаги асосий нефт омборига ҳужум қилди

13:22
Тел-Авив яқинида турар жой биноси вайрон бўлди

10:46
Яқин Шарқдаги «порох тўлдирилган бочка». Исроил ва Эрон зиддияти тарихи

08:39