Яман яқинида бортида 55 киши бўлган паром йўқолиб қолди

Фото: DanitaDelimont.com, GlobalLookPress
Яманнинг Ал-Маҳра вилоятидаги портни тарк этиб, Сокотра оролига йўл олган паром йўқолиб қолди. Паромда 55 киши бўлган, деб хабар берди “Синьхуа” ахборот агентлиги.
Яманлик амалдор Раёд Хурайбийнинг айтишича, паром портни 25 сентябрда тарк этган ва белгиланган манзилга етиб бормаган. Паромнинг йўқолгани ҳақида 28 сентябрда хабар қилинган.
Паром йўқолгани ҳақида хабар олингач, у ҳақида Саудия Арабистони бошчилигидаги коалицияга маълум қилинган. Шундан кейин тезликда қидирув-қутқарув операцияси бошланган.
Мавзуга оид

10:41 / 03.07.2025
Бали соҳиллари яқинида паром чўкиб кетди

14:08 / 22.06.2025
Яман ҳусийлари Қизил денгиздаги АҚШ кемаларига ҳужумлар уюштириш ниятида

15:41 / 15.05.2025
Исроил армияси яна Яман портларини эвакуация қилишга чақирди

20:17 / 09.05.2025