Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралия лайнери фуқаро авиацияси тарихидаги энг узоқ парвозни амалга оширди

Фото: James D Morgan/Qantas
Австралиянинг Qantas авиакомпанияси самолёти Лондон – Сидней йўналиши бўйича парвоз қилиб фуқаро авиацияси тарихидаги энг узоқ давом этган тўхтовсиз учишни амалга оширди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.
Boeing 787-9 Dreamliner самолёти синов парвози давомида ҳавода 19 соат 19 дақиқа бўлди ва бу вақт ичида 17,8 минг километрни босиб ўтди. Шундай қилиб, бирданига иккита жаҳон рекорди ўрнатилди: парвоз масофа ва вақт бўйича энг узун тижорат рейси деб топилди.
Самолёт Лондондаги Хитроу аэропортидан 14 ноябрь куни эрталаб соат олтида ҳавога кўтарилди. У парвоз давомида Германия, Россия, Польша, Беларусь, Қозоғистон ва Хитой устидан учиб ўтди. Сўнгра жанубга бурилди ва Филиппин ҳамда Индонезия узра учиб ўтди.
Boeing 787-9 256 нафаргача йўловчига мўлжалланган бўлса-да, унинг бортида 50 киши, жумладан, тўрт нафар учувчи бўлди. Қайд этилишича, йўловчилар парвоз давомида тонг отишини икки марта кузатишган.
Мавзуга оид

07:47 / 15.07.2025
Австралия Тайван учун уруш бошланган тақдирда ўзига ҳеч қандай мажбуриятни олмайди

23:51 / 14.07.2025
Австралияда сёрфер йигит бир кеча океанда қолиб кетди

19:14 / 14.07.2025
Австралияда 19 та давлат иштирокида йирик ҳарбий ўқув машғулотлари бошланди

18:24 / 10.07.2025