Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фан-техника | 22:42 / 05.01.2020
14690
1 дақиқада ўқилади
Samsung янги смартфонлари тақдимоти санасини эълон қилди
Жанубий Кореянинг Samsung компанияси ўзининг навбатдаги смартфонлари тақдимотини 11 февралда ўтказиши маълум бўлди.
Тақдимот Сан-Францискода ўтадиган Samsung Galaxy Unpacked тадбири доирасида бўлиб ўтади.
Компания тадбирда Samsung Galaxy S20 қаторидан ўрин оладиган смартфонлардан ташқари, букилувчи дисплейли Galaxy Fold 2 смартфонини намойиш қилиши кутилмоқда.