НАТО давлатлари АҚШнинг Эрон ҳужумига жавобини кутмоқда

Фото: REUTERS/Ints Kalnins
НАТОга аъзо давлатлар Эроннинг Ироқдаги Америка базаларига берган ракета зарбаларига нисбатан АҚШнинг жавобини кутмоқда. Бу ҳақда ТАСС Брюсселдаги манбасига таяниб хабар берди.
"Европалик иттифоқчилар Вашингтоннинг жавобини кутмоқда, альянс шундан сўнг муносабат билдиради", - деди у.
Яна бир дипломатнинг сўзларига кўра, "АҚШ Эрон борасида НАТО билан маслаҳатлашмасдан сўнгги авиазарбалар каби ўз билганича қарорлар қабул қилмоқда. Бундан шароитда альянс Вашингтоннинг жавобини кутади".
Сешанба куни Брюсселда НАТО кенгашининг шошилинч йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш натижаларига кўра, НАТО бош котиби Эроннинг барча иттифоқчилари генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлимига нисбатан жавоб қайтаришда Эронни босиқликка чақирганини билдирди. У журналистларнинг АҚШ ҳам босиқликка чақирилгани борасидаги саволига жавоб бермади.
НАТОга аъзо қатор давлатлар сешанба куни Бағдоддан ўз ҳарбийларини эвакуация қилишни бошлади.
Мавзуга оид

21:39 / 28.04.2025
Россия Европа билан чегарадаги ҳарбий қисмларини кенгайтирмоқда

21:22 / 28.04.2025
Хитой Трампнинг тарифларини Ҳиндистон ёрдамида четлаб ўтмоқчи

20:47 / 28.04.2025
Трамп Россия ва Украина ўртасида доимий сулҳ бўлишини истайди – Оқ уй

19:29 / 28.04.2025