Дунёдаги энг кучли суперкомпьютер яратилди
Янги қурилма аввалги суперкомпьютердан 10 марта кучлироқ ва 200 та энг кучли суперкомпьютернинг биргаликда олинган имкониятларига эга.

Фото: Getty Images
АҚШда El Capitan деб номланган, дунёдаги энг кучли суперкомпьютер яратилди. Бу ҳақда Businesswire нашри хабар берди.
El Capitan’ни Hewlett Packard ва АMD компаниялари АҚШ энергетика вазирлиги буюртмаси билан ишлаб чиққан. Унинг ҳисоблаш имкониятлари энг кучли 200 та суперкомпьютернинг биргаликда олинган имкониятларига тенг.
Янги суперкомпьютер 2023 йилдан тўлақонли қўллана бошланади. У ядро қуроли, иқлим, генлар мутацияси таҳлили, дори-дармон излаш билан боғлиқ масалаларни ечади.
Қурилма AMD’нинг Zen 4 архитектурали процессорлари билан жиҳозланди. Бу процессорлар 2021 йилдагина сотувга чиқарилади.
El Capitan сониясига 2 000 000 000 000 000 000 (миллионта триллион) та операцияни бажара олади.
Таъкидланишича, янги суперкомпьютер ҳозирги энг кучли суперкомпьютердан 10 марта кучлироқдир.
Мавзуга оид

15:38 / 26.04.2025
Трампнинг янги режаси, Путиннинг сулҳи, Киевнинг талаблари — Геосиёсий ҳафта таҳлили

13:54 / 26.04.2025
Ғарбий соҳилдаги қувғинлар, Фаластин учун курашаётган Ҳарвард ва портлатилган рус генерали — кун дайжести

12:04 / 26.04.2025
АҚШ 18 давлат билан савдо музокаралари режасини тайёрлади

11:31 / 26.04.2025