Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хизматлар соҳасида корхона ва ташкилотларнинг сони 270,5 мингтага етди
Хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар таркибида, савдо фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотлар юқори улушни эгаллайди

Фото: Shutterstock
2020 йил 1 март ҳолатига кўра, хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг сони 270,5 мингтага етди ёки уларнинг умумий сонини 65,8 фоизини ташкил этди.
Давстатқўм хабарига кўра, 2019 йилнинг шу даврига нисбатан уларнинг ўсиши 19,1 фоизга ошди.
2020 йил 1 март ҳолатига кўра, саноат соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг улуши - 17,7 фоиз, қурилиш - 9,0 фоизга етди ва атиги 7,5 фоиз қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳаси ҳиссасига тўғри келди.
Хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар таркибида, савдо фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотлар юқори улушни (39,5 фоиз) эгаллайди. Яшаш ва овқатланиш бўйича хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотларнинг улуши 9,8 фоизни ташкил этди.
Хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар таркибида ташиш ва сақлаш фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотларнинг улуши 5,8 фоизга етди. Ахборот ва алоқа фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотларнинг жами хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар таркибидаги улуши 3,0 фоизга тенг бўлди. Соғлиқни сақлаш, шунингдек, ижтимоий хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг улуши 3,0 фоизни ташкил этди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2020 йил январь-февраль ойларида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 33,2 трлн сўмга етди. Унинг номинал ҳажми 6,4 трлн сўмга ошди. Таққослама эквивалентда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 12,9 фоизни ташкил этди.
Мавзуга оид

09:21 / 23.07.2025
Электромобиллар савдосининг энг катта ўсиши қайси ҳудудда қайд этилгани маълум бўлди

15:11 / 21.07.2025
Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахслар сони 5,5 миллиондан ошди

15:33 / 18.07.2025
Аҳолига тегишли автомашиналар сони маълум қилинди

08:25 / 17.07.2025