Аксириш атрофдагиларга аввал ҳисоблангандан кўра кўпроқ хавф солиши мумкинлиги маълум қилинди
Аксириш атрофдагиларга аввал ўйлангандан кўра кўпроқ хавф солиши мумкинлиги маълум қилинди. Аксиришда атрофга чиқадиган суюқлик томчилари 7-8 метргача учиб, ҳавода аввал ҳисоблангандан кўра кўпроқ қолади.

Фото: Shutterstock
Массачусетс технологик институти физиги Лидия Буруиба Journal of American Medical Association нашрида чоп этилган мақоласида аксиришда ҳосил бўладиган томчиларнинг тарқалиши моделини баён қилган.
Ушбу янги маълумотлар COVID-19 ва бошқа вируслар тарқалиши олдини олиш учун эҳтиёт чораларини янада мукаммаллаштиришга имкон беради.
Олима томонидан олинган маълумотлар илмий муҳитда аксириш ҳақида юрадиган тасаввурлардан фарқ қилади. Аниқланишича, оғиз ва бурундан ташқарига отилиб чиқадиган суюқлик томчилари манбадан 7-8 метргача тарқалади ва ҳавода аввал тахмин қилингандан анча узоқроқ қолади. Бу эса коронавирусда сақлаш тавсия қилинадиган ижтимоий масофалашувни қайта қўриб чиқишга ундайди.
Ҳозирда ҳаво-томчи йўли билан тарқаладиган инфекциялар олдини олишдаги кўп тавсиялар 1930-йилларда Уильям Ф.Уэллс ўтказган тадқиқотларга асосланади. Силнинг тарқалишини ўрганган Уэллс аксиришда ҳосил бўладиган томчиларни шартли равишда икки турга – йирик ва майдага бўлиш мумкинлигини айтган. Йирик зарралар узоқроққа учиши, бироқ ерга тезроқ тушиши, майдалари эса кичик масофага учиб, ҳавода кўпроқ қолиши тахмин қилинган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Уэллснинг ҳисоблашлари негизида касаллардан бир метр, АҚШнинг касалликлар назорати ва профилактикаси марказлари эса 2 метр узоқроқ қолишни тавсия қилади. Бироқ янги тадқиқот бу тавсияларни савол остига қўяди.
Буруиба йўталиш ёки аксириш вақтида оғиздан чиқадиган суюқлик томчилари қандай масофага тарқалишини аниқлаш учун аксириш жараёнини тасвирни сониясига 2 минг кадр частота билан ёзувчи юқори тезликдаги камера ёрдамида қайд қилган. Бу эса томчилар тарқалиши масофаси нафақат уларнинг ўлчамига боғлиқлигини аниқлашга имкон берган. Бунга томчи бурун ёки оғиздан қандай тезликда чиқиши, зарраларнинг турбулент аралашиши даражаси, атроф-муҳитнинг намлиги ва ҳарорати ҳам таъсир қилар экан.
Тадқиқот суюқлик ерга тушишдан ёки буғланиб кетишдан олдин 7-8 метр масофага тарқалишини кўрсатган. Бундан ташқари, улар намликка боғлиқ ҳолда ҳавода бир неча сониядан бир неча дақиқагача қолиши мумкин.
Тадқиқотчи фикрича, у олган маълумотлар коронавирусга қарши курашда катта аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Бундан ташқари, бу натижалар Сингапурдаги госпитал ходимлари аниқлаган ҳолатга мувофиқ келади: госпиталда баъзи беморлар улар ётган палаталардаги ҳавода коронавирус аниқланмаган бўлса-да, унга чалинганлар. Кўринишича, коронавирусга чалинган беморлар аксирганда коронавирус бир неча метрга отилиб, шамоллатиш тизимига тушган ва у орқали бутун госпиталга тарқалган.
Шу билан бирга, ушбу натижаларни коронавирус пандемияси шароитида қўллаш мумкинлигини тасдиқлаш учун бевосита коронавирусга чалинганларнинг аксириш жараёнини қўшимча ўрганиш лозим. Таъкидлаш жоиз, коронавирусга чалинганликда аксиришдан кўра йўтал аломати кўпроқ кузатилади. Буруибанинг аввалги тадқиқотларига кўра, йўталганда атрофга ташланадиган суюқлик зарралари манбадан 2,5 метргача тарқалади.
Мавзуга оид

00:30 / 09.06.2025
Хитойда глобал пандемияга олиб келиши мумкин бўлган янги коронавирус аниқланди

11:25 / 30.05.2025
ССВ: Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор

17:25 / 29.05.2025
Осиёда COVID яна кенг тарқалди, ҳукуматлар ниқоб тақишга чорламоқда

23:21 / 15.05.2025