Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда «Газель» ва юк машинаси тўқнашди, бир киши ҳалок бўлди
Пойтахтда асосий йўлда ҳаракатланаётган автомобилга йўл бермаслик оқибати аянчли бўлди.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
27 апрель куни соат 11:30ларда, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, ТҲАЙ кўчаси “UZNEFTGAZ” АЁҚШ қаршисида ҳайдовчи, 1970 й.т. А.К. “ГАЗ-322132” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган бўлган.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, у асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, 1965 й.т. Б.Х. бошқарувидаги Hyundai porter русумли юк транспорт воситасига йўл бермаганлиги оқибатида тўқнашув содир бўлган.
Тўқнашув натижасида, Hyundai porter русумли юк транспорт воситаси ҳайдовчиси Б.Х. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
“Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари, карантин вақтида заруратсиз кўчага чиқмаслигингизни, зарурат билан чиққан вақтингизда ҳам “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид

09:07 / 10.07.2025
“Маҳалламиз буни кўтара олмайди”: фуқаролар Uchtepa City'нинг 16 қават бўлишига қарши

14:47 / 09.07.2025
Фарҳод кўчасидаги автомобил эҳтиёт қисмлари бозорида жиноий гуруҳ аъзолари ушланди

20:09 / 25.05.2025
Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиқди

10:21 / 02.01.2025