Ўзбекистон | 10:00 / 02.06.2020
37753
1 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг Яшнобод туманида аҳоли орасида янги ҳолатлар қайд этилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 16 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 2 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3718 нафарни ташкил этмоқда.  
 
Янги касалланиш ҳолатларининг 12 нафари карантин марказидаги (барчаси Қозоғистон орқали юртимизга кириб келган) фуқаролар орасида, 2 нафари Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги аҳоли орасида, қолган 2 нафари Наманган ва Тошкент вилоятларига хориждан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган», дейилади вазирлик хабарида.

1 июнь куни 79та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди, 22 бемор тузалиб, шу вақтгача тузалганлар сони 2859 нафарга етди.

Мавзуга оид