Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида қайси фанлардан қабул имтиҳонлари ўтказилиши эълон қилинди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида қайси фанлардан қабул имтиҳонлари ўтказилиши маълум бўлди.

Фото: Тошкент ислом институти
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабарига кўра, 2020-2021 ўқув йили бўйича қуйидаги фанлардан қабул имтиҳонлари ўтказилади:
Ўрта махсус ислом таълим муассасалари бўйича
1-блок “Чет тили” 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.2 балл берилади, жами 96 балл;
2-блок “Тарих” 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл.
Қабул имтиҳонлари тест синови шаклида ўтказилади.
Тошкент ислом институти ва Мир Араб Олий мадрасаси бўйича:
“Фиқҳ ва ақоид” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл;
“Араб тили” (ижодий имтиҳон) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 2.1 балл берилади, жами 63 балл;
“Ўзбекистон тарихи” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 1.1 балл берилади, жами 33 балл.
Ҳадис илми мактаби бўйича:
“Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис” (ижодий имтиҳон) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл;
“Араб тили” (ижодий имтиҳон) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 2.1 балл берилади, жами 63 балл;
“Ўзбекистон тарихи” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 1.1 балл берилади, жами 33 балл.
Мавзуга оид

10:40 / 01.08.2025
1-синф учун микроҳудуддан ташқари мактабларга қабул бошланди

14:55 / 26.07.2025
Битирувчиларни техникумга қабул қилиш муддати 10 августга қадар узайтирилди

09:41 / 15.07.2025
Хорижий фуқароларни техникумларга ўқишга қабул қилиш жараёни соддалаштирилади

23:51 / 10.07.2025