Ўзбекистон | 23:51 / 10.07.2025
1441
1 дақиқада ўқилади

Иккинчи мутахассисликка қабул бошланди

Ўзбекистонда иккинчи мутахассисликни эгаллаш истагидаги талабгорлардан ҳужжатлар қабули бошланди. Қабул 10 август кунига қадар давом этади.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2025/2026 ўқув йили учун иккинчи мутахассисликка қабул бошланганини эълон қилди.

2025/2026 ўқув йилида иккинчи ва ундан кейинги таълим (иккинчи мутахассислик) учун талабгорларни онлайн рўйхатдан ўтказиш Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Ягона таълим хизматлари портали my.edu.uz орқали жорий йилнинг 10 август кунига қадар онлайн шаклда амалга оширилади.

Бунда номзодлар платформада:

  • ўзининг паспорт маълумотлари, ЖШШИР маълумоти ҳақида ахборотларни киритади;
  • диплом ва унинг иловасининг электрон нусхасини юклайди;
  • ҳамда ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини танлайдилар.

Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Маълумот учун, иккинчи ва ундан кейинги олий таълим бўйича қабул параметрлари олий таълим муассасасининг илмий-педагогик салоҳияти ва моддий-техник базаси ҳисобга олинган ҳолда олий таълим муассасаси кенгаши томонидан белгиланади.

Мавзуга оид