Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Республика бўйича чакана савдо товар айланмаси ҳажми очиқланди

Республика бўйича 2020 йилнинг январь-июнь ойларида чакана савдо товар айланмаси 91,2 трлн сўмни ташкил этиб, 2019 йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 0,7 фоизга ошди.
Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, йирик корхоналарнинг товар айланмаси 15,7 трлн сўмни (ўсиш суръати 22,5 фоиз), кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси 75,4 трлн сўмни (2,9 фоизга камайди), шундан уюшмаган савдо товар айланмаси 5,2 трлн сўмни (33,9 фоизга камайди) ташкил этди.
Республика чакана савдо товар айланмасида энг юқори улушни Тошкент шаҳри 21,9 фоиз улуш билан 20 трлн сўмни ташкил этди
Республика бўйича 2020 йилнинг январь-июнь ойларида чакана савдо товар айланмаси 91,2 трлн сўмни ташкил этиб, 2019 йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 0,7 фоизни ташкил этди.
Республика чакана савдо товар айланмасида Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятларда ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида камайиш суръатлари кузатилди. Чакана савдо товар айланмасининг таркибий қисмларида 82,7 фоиз кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига ва 17,3 фоиз йирик корхоналар ҳиссасига тўғри келди.
Республика чакана савдо товар айланмасида энг қуйи улушни Сирдарё вилояти 1,8 фоиз улуш билан 1,6 трлн сўмни ташкил этди.
2019 йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан республиканинг Қашқадарё (97,2), Сурхондарё (95,7), Хоразм (92,2) вилоятларида чакана савдо товар айланмасининг камайиш суръатлари кузатилиб, нисбатан юқори кўрсаткичлар Тошкент вилояти (4,5 фоиз), Тошкент шаҳри (3,7 фоиз), Бухоро (0,3 фоиз) вилоятларида қайд этилди.
Мавзуга оид

09:21 / 23.07.2025
Электромобиллар савдосининг энг катта ўсиши қайси ҳудудда қайд этилгани маълум бўлди

15:11 / 21.07.2025
Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахслар сони 5,5 миллиондан ошди

15:33 / 18.07.2025
Аҳолига тегишли автомашиналар сони маълум қилинди

08:25 / 17.07.2025