Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Туркия С-400 борасидаги қарорини қайта кўриб чиқишига умид билдирди
АҚШнинг НАТОдаги вакилининг сўзларига кўра, Вашингтон Туркия “хатога йўл қўйганини англаб, ўз позициясини ўзгартиришини кутмоқда”.

Фото: РИА Новости
АҚШ Анқара Россиянинг С-400 мажмуаларини сотиб олганида ноҳақ бўлганлигини тушуниб етиши ва бу масала бўйича позициясини қайта кўриб чиқишига умид қилмоқда. Бу ҳақда АҚШнинг НАТОдаги доимий вакили Кей Бейли Хатчисон айтди.
“Биз Туркия С-400дан фойдаланишни бошлагунига қадар бу ҳаракатининг эҳтимолий оқибатларини тушуниб етишига умид қилмоқдамиз”, – деди у.
Хатчисоннинг сўзларига кўра, Вашингтон Туркия “хатога йўл қўйганини англаб, ўз позициясини ўзгартиришини кутмоқда”.
АҚШ Туркиянинг С-400 мажмуаларини сотиб олиши борасида бир неча бор хавотир билдирган ва бу фикрдан воз кечишни талаб қилганди.
Туркия ўтган йилнинг июлида С-400 мажмуаларини сотиб олгач, Вашингтон Анқарани F-35A қирувчи самолётларини ишлаб чиқариш дастуридан чиқариб юборди.
Мавзуга оид

00:30
Ҳиндистон АҚШ божларига қарши жавоб тайёрлаётгани ҳақидаги хабар ёлғонлигини билдирди

00:05
АҚШ Украина билан “елкама-елка” туришга тайёрлигини билдирди

23:02 / 03.08.2025
FT: Швейцарияда АҚШ билан савдо музокараларидаги муваффақиятсизлик сабабчисини излашмоқда

21:14 / 03.08.2025