Жиззахда сохта диплом билан дарс бераётган 10 нафар ўқитувчи аниқланди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида сохта диплом билан дарс бераётган 10 нафар ўқитувчи аниқланган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Шароф Рашидов туман прокуратураси томонидан туман Халқ таълими бўлимида ўтказилган текширув давомида олий таълим муассасаларида таҳсил олмаган 10 нафар шахс Жиззах давлат педагогика институти, Тошкент давлат педагогика университети, Самарқанд давлат университети ва Гулистон давлат университетларининг сохта дипломлари асосида ўқитувчи бўлиб ишлаб келаётганлиги ҳолати аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Шароф Рашидов туман прокуратураси томонидан жиноят кодексининг 228-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тегишли тартибда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

23:57 / 16.04.2025
Хоразмда фуқароларга сохта диплом олиб берган шахс ушланди

14:59 / 10.04.2025
Тошкентда касб касалига чалиниб, меҳнат ҳуқуқлари бузилган ўқитувчига 337 млн сўм ундириб берилди

09:40 / 20.03.2025
Жиззахда юк машинаси ва микроавтобус тўқнашди. Қурбонлар бор

13:31 / 18.03.2025