Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пиёдани уриб, воқеа жойидан қочиб кетган «МАН» ҳайдовчиси ушланди
Жорий йил 18 апрель куни соат 03:30 ларда, Поп тумани Тошкент—Ўш йўлининг 284-километрида, «Қўшминор» МФЙ ҳудудида, номаълум автомашина ҳайдовчиси автомашинасини Тошкент—Водий йўналиши бўйлаб бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай пиёдани уриб юборган. Натижада пиёда тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича вилоят ҳудудида «Тўсиб ушлаш» махсус режаси ҳаракатга келтирилиб, вилоят ИИБ ЖҚБ, ЙҲХБ ва туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро содир этгани аниқланган. Ҳайдовчи «МАН» русумли юк автомашинасини бошқариб бораётиб, пиёдани уриб юборган, унинг ҳаётини хавф остида қолдириб, ҳодиса жойидан кетиб қолгани аниқланган. Автомашина жарима майдонига тортилиб, тегишли кўргазмалар олинган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми ва 117-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид

10:00 / 13.07.2025
Тошкент пропискасининг очилиши, автотеррористларга чора ва порахўрлик “хит-паради” — ҳафта дайжести

16:22 / 10.07.2025
Алишер Қодиров ишлаб чиқарилганига 25-30 йилдан ошган машиналарни истеъмолдан чиқаришга чақирди

19:07 / 01.07.2025
ЙҲХХ: Ҳайдовчи ЙПХ ходимига ҳужжатларининг аслини тақдим этиши шарт

14:16 / 25.06.2025