Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 80 йиллик ҳарорат бўйича мутлақ максимум қайд этилди
31 май кундуз куни учун ҳаво ҳароратининг мутлақ максимуми ёпилди. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.

Қайд этилишича, “Ўзгидромет”нинг метеорологик станциялари маълумотлари бўйича кеча-кундуз учун максимал ҳаво ҳарорати қуйидагича кўриниш олди:
- Нукус – 41,2 даража иссиқ, бу 2015 йилга нисбатан 1,7 даражага юқори (39,5 даража иссиқ);
- Урганч – 42,9 даража иссиқ, бу 1933 йилга нисбатан 3,5 даражага юқори (39,4 даража иссиқ);
- Бухоро – 43,0 даража иссиқ, бу 1967 йилга нисбатан 2,7 даражага юқори (40,3 даража иссиқ);
- Навоий – 41,0 даража иссиқ, бу 1961 йилга нисбатан 0,5 даражага юқори (40,5 даража иссиқ) бўлди.
Бундан олдин, “Ўзгидромет” ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудида асосан қуруқ ва жуда иссиқ об-ҳаво бўлиши давом этиши тўғрисида хабар берганди.
Иш ҳафтаси давомида аксарият вилоятларда ҳаво ҳарорати кечалари 22-25 даража иссиқни, кундуз кунлари 37-39 даража иссиқни, жанубда ва чўл ҳудудларида 38-43 даража иссиқни ташкил этади.
Ҳароратнинг бундай юқори қийматлари абсолют максимум қийматларга яқинлашади, айрим туманларда ундан юқори бўлади.
Мавзуга оид

12:16 / 01.08.2025
Ҳафта охирида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради

14:54 / 30.07.2025
Президент масъуллар ва ҳокимларни об-ҳавони баҳона қилмасдан, шароитга мослашиб ишлашга чақирди

18:58 / 29.07.2025
4 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

20:40 / 28.07.2025