Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий судда иши ижобий ҳал бўлган Панжи Ҳайдаров божхона тизимига ишга тикланди
Ишга тикланиши масаласи Олий судда кассация тартибида такроран кўриб чиқилиб, ижобий ҳал бўлган собиқ божхоначи – Панжи Ҳайдаров 3 июнь куни Божхона тизимига ишга тикланди. Бу ҳақда унинг ўзи Kun.uz’га маълум қилди.
Панжи Ҳайдаровнинг қўшимча қилишича, 3 июнь куни уни Қорақалпоғистон божхона бошқармасига ишга тиклаш бўйича Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи чиқарилган. Ушбу бошқарма П.Ҳайдаровнинг сўнгги ишлаган жойи ҳисобланади, яъни у Олий суд ажримига асосан 2021 йил 13 март куни қайтадан ишдан бўшатиб юборилгунича ҳам ушбу бошқармада меҳнат фаолиятини юритган.
Шунингдек, Олий суднинг 2021 йил 26 апрель кунги ажримига асосан П.Ҳайдаровнинг қонунга хилоф равишда қамоқда сақланган вақти, жазо ўтаган вақти ва лавозимидан четлаштирилгани туфайли ишламай юрган вақти унинг умумий меҳнат стажига ва ихтисослик бўйича иш стажига қўшилди.
Бундан олдинроқ Панжи Ҳайдаров билан бирга судларда иштирок этган бир неча собиқ божхоначиларнинг ишга тикланиши Олий суд томонидан муддат ўтказиб юборилгани важи билан рад этилган, аммо улар янги очилган ҳолат бўйича ишни қайта кўриш бўйича ариза бергани хабар берилганди.
Мавзуга оид

20:16 / 13.06.2025
Яна божхона: ўнлаб автомобиллар эгаларидан яширин тарзда Тожикистонда ғойиб бўлди

17:10 / 21.04.2025
Жисмоний шахсларнинг хориждан товар олиб киришига чекловлар кучайтирилганига изоҳ берилди

15:54 / 07.03.2025
Божхона қўмитаси 9,3 млрд сўмлик ноқонуний тамаки маҳсулотларини йўқ қилди

15:55 / 27.01.2025