Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда ЙПХ ходимини «Spark» капотида судраган ҳайдовчи ушланди

«Spark»ни дўстининг уйига яшириб қўйган ҳайдовчи узр сўради. Унга нисбатан жиноий иш очилди.
Ижтимоий тармоқларда «Spark» ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг устига автомобилни бошқарган видео тарқалганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Воқеа жойидан кетиб қолган ҳайдовчи ўз автомобилини дўстининг уйига яширгани ва автомашина рақамини ечиб қўйгани аниқланган.
Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар беришича, мазкур ҳайдовчига нисбатан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-кодексининг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи Жиноят Процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланди.
Мавзуга оид

12:30 / 19.07.2025
Юнусободда 5 кгдан ортиқ наркотиклар савдосининг олди олинди

15:49 / 18.07.2025
Ўзбекистон бўйлаб ўрнатилган радарлар рўйхати очиқланди

10:00 / 13.07.2025
Тошкент пропискасининг очилиши, автотеррористларга чора ва порахўрлик “хит-паради” — ҳафта дайжести

16:22 / 10.07.2025