Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Касб-ҳунар мактабларига қабул бошланди

Умумтаълим мактаблари 9-синфини 2021 йилда тамомлаганлар учун таълимни давом эттириш билан биргаликда, касб-ҳунар ўрганиш имкониятини берувчи 339та касб-ҳунар мактабига онлайн қабул бошланди.
Қабул Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг www.kasb.edu.uz электрон платформаси орқали онлайн амалга оширилади.
Бунда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
- электрон ариза (www.kasb.edu.uz орқали тўлдирилади);
- умумтаълим мактабининг 9-синфни тугатганини тасдиқловчи шаҳодатнома (электрон) нусхаси;
- 3x4 фотосурат.
Ҳужжатларни қабул қилиш 1 июлдан 20 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади.
Онлайн ҳужжат топширишда қўшимча саволлар бўйича фуқароларга ҳудудий жиҳатдан яқин бўлган касб-ҳунар мактабларига мурожаат этиш мумкин.
Касб-ҳунар мактаблари битирувчилари келгусида ишлаш ва олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш ҳуқуқини берадиган давлат намунасидаги диплом олади. Ўқиш бепул.
Мавзуга оид

10:40 / 01.08.2025
1-синф учун микроҳудуддан ташқари мактабларга қабул бошланди

14:55 / 26.07.2025
Битирувчиларни техникумга қабул қилиш муддати 10 августга қадар узайтирилди

09:41 / 15.07.2025
Хорижий фуқароларни техникумларга ўқишга қабул қилиш жараёни соддалаштирилади

23:51 / 10.07.2025