Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазирида коронавирус аниқланди
15 июл куни мамлакатда ярим йил ичида илк марта бир суткада 50 мингдан ортиқ касаллик юқтириш ҳолатлари аниқланганди.

Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазири Сажид Жавидда коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда Жавид ўзининг Twitter аккаунтида маълум қилди.
«Бугун эрталаб коронавирусга топширган тестим мусбат чиқди. ПЗР-тест натижасини кутяпман, аммо икки доза вакцина билан эмланганлигим учун симптомлар суст», — деб ёзди у.
Шунингдек, Жавид аҳолини коронавирусга қарши вакцина олишга чақирди.
15 июл куни мамлакатда ярим йил ичида илк марта бир суткада 50 мингдан ортиқ касаллик юқтириш ҳолатлари аниқланганди.
Пандемия бошидан бери 5,3 миллиондан ортиқ британиялик коронавирусга чалинган, 129 мингга яқини вирусдан вафот этган.
Айни вақтда мамлакатда балоғатга етган ёшдаги аҳолининг 87,6 фоизи коронавирусга қарши вакцинанинг бир дозаси, 67,5 фоизи эса икки дозаси билан эмлаб бўлинган.
Мавзуга оид

13:32 / 26.07.2025
Е3 давлатлари Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди

11:19 / 24.07.2025
Ўзбекистонлик ҳамширалар Британияга ишга жалб этилиши мумкин

23:20 / 22.07.2025
Британияда депрессияга чалинган одамларга футболга бориш тавсия этилди

15:25 / 22.07.2025