Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Афғонистонга доллар етказишни тўхтатди — ОАВ

Фото: Reuters
АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти ўтган ҳафта, толиблар Кобулни эгаллашидан аввалроқ Афғонистонга доллар етказишни тўхтатган. Бу ҳақда Wall Street Journal нашри манбаларга таяниб хабар берди.
Таъкидланишича, бундан мақсад “миллионлаб доллар пулнинг “Толибон” қўлига тушиши олдини олиш” ҳисобланади.
Манбаларнинг маълум қилишича, Вашингтон Афғонистон ҳукуматининг АҚШ Федерал захира тизими ва бошқа молиявий ташкилотлари томонидан бошқарилувчи ҳисобрақамларини блоклаган. АҚШ, шунингдек, “Толибон”нинг Халқаро валюта жамғармасидаги ярим миллиард долларга яқин маблағларни қўлга киритиши олдини олиш устида иш олиб бормоқда.
“Афғонистон ҳукумати АҚШда эга бўлган ҳар қандай активлар “Толибон”га берилмайди”, деб айтган манбалардан бири.
Афғонистон марказий банкининг хорижга қочиб кетган собиқ раҳбари Ажмал Аҳмадий Афғонистонга бошқа доллар етказилмаслигидан хабари бўлганини айтган. У таъкидлаганидек, Афғонистон марказий банкининг 9 млрд доллар миқдордаги деярли барча пул захиралари хорижда сақланади.
Афғонистоннинг АҚШда сақланувчи активлари музлатилгани ҳақида аввалроқ The Washington Post ва Bloomberg нашрлари ҳам хабар берган. Маълумотларга кўра, бу қарор АҚШ молия вазири Жанет Йеллен ва хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси томонидан қабул қилинган.
Мавзуга оид

08:43 / 05.08.2025
Ўзбекистон ва Туркия Афғонистон йўналишидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

19:08 / 03.08.2025
Қозоғистон Афғонистонга ёрдам кўрсатишда давом этади – Тўқаев

07:51 / 21.07.2025
Германиядан бир йил ичида иккинчи депортация рейси Кобулга учиб кетди

18:41 / 18.07.2025