Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистоннинг янги тайинланган ташқи ишлар вазири дастлабки хориж элчиларини қабул қилди
Хитой ва Покистон вакиллари толиблар ҳукумати билан илк дипломатик мулоқотни ўтказди.

Фото: Twitter
Афғонистон ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақий хориж делегациялари билан дастлабки учрашувларини ўтказди. Ташқи ишлар вазирлиги спикери Муҳаммад Найимнинг маълум қилишича, Муттақий Хитой ва Покистон делегациялари билан учрашган.
Хабар қилинишича, Хитой элчиси Ван Ю Афғонистоннинг янги ҳукуматини муборакбод этган ва Хитой Афғонистон билан гуманитар, иқтисодий ва сиёсий ҳамкорликни давом эттиришини билдирган.
Муттақий коронавирусга қарши 3,3 млн доза вакцина етказиб бергани учун Хитойга миннатдорлик билдирган.
У шунингдек, Покистон элчиси Мансур Аҳмад Хон билан учрашган. Учрашув давомида Спин Болдак назорат-ўтказув пункти ва Чаман шаҳри орқали одамларнинг ҳаракатланиши муҳокама қилинган.
Эслатиб ўтамиз, "Толибон" ўтган ҳафтада вақтинчалик ҳукумат таркибини эълон қилганди.
Мавзуга оид

07:51 / 21.07.2025
Германиядан бир йил ичида иккинчи депортация рейси Кобулга учиб кетди

18:41 / 18.07.2025
Ўзбекистон, Покистон ва Афғонистон ўртасида Трансафғон темир-йўли бўйича битим имзоланди

12:15 / 18.07.2025
Бахтиёр Саидов Кобулда Афғонистон бош вазири вазифасини бажарувчи билан учрашди

16:42 / 14.07.2025