Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ разведкаси “Ал-Қоида” бир-икки йил ичида Америкага яна таҳдид солиши мумкин деб ҳисобламоқда
Қайд этилишича, аксарият экспертлар “Толибон” ҳаракати “Ал-Қоида”нинг Афғонистонда кучайишини тўхтата олмаслиги ёки тўхтатишни истамаслигидан хавфсирамоқда.

Фото: AP
Афғонистонда “Ал-Қоида” террорчилари бир-икки йил ичида АҚШга яна таҳдид соладиган даражада кучайиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги разведка бошқармаси раҳбари Скотт Беррье айтди.
Associated Press агентлигининг хабар беришича, у миллий хавфсизлик ва разведка масалалари бўйича конференцияда ана шундай фикр билдирган.
Ўз навбатида, МРБ бошлиғи ўринбосари Дэвид Коэн АҚШ “Ал-Қоида”нинг Афғонистонда фаоллашаётганига оид айрим маълумотлар”ни олганини айтди.
Қайд этилишича, аксарият экспертлар “Толибон” ҳаракати “Ал-Қоида”нинг Афғонистонда кучайишини тўхтата олмаслиги ёки тўхтатишни истамаслигидан хавфсирамоқда.
АҚШда 2001 йил 11 сентябрда соир этилган терактлардан сўнг Вашингтон ва унинг иттифоқчилари “Ал-Қоида”га қарши курашишни асосий вазифалардан бири деб эълон қилганди.
Мавзуга оид

22:55 / 02.08.2025
АҚШ Сенати Россияга қарши янги санкцияларни маъқулламасдан таътилга чиқмоқда

21:35 / 02.08.2025
Ҳиндистон Трампнинг таҳдидларига қарамай, Россиядан нефт сотиб олишда давом этади – ОАВ

20:28 / 02.08.2025
ҲАМАС Фаластин давлати ташкил этилмагунча қуролни ташлашдан бош тортди

16:30 / 02.08.2025