Алишер Қодировнинг ишончли вакиллари жойларда сайловчилар билан учрашишди
«Миллий тикланиш» демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси президентлигика номзод Алишер Қодировнинг ишончли вакиллари бугун ҳудудларда сайловчилар билан учрашишди.
Партия матбуот хизматининг хабар беришича, бугун Алишер Қодировнинг Фарғона вилояти бўйича ишончли вакили, партиянинг Фарғона вилоят Кенгаши раиси Хурсандой Исломова сайловчилар билан учрашган.

Номзоднинг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили Мунира Қориева Янгийўл шаҳри сайловчилари билан учрашди.

Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани Ёшлар марказида МТДПдан президентликка номзод А.Қодировнинг ишончли вакили Тажибай Романовнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда ишончли вакил томонидан номзоднинг Сайловолди дастури мазмун-моҳияти ҳақида маълумотлар берилиб, иштирокчиларнинг саволларига жавоб қайтарилди.
Партиянинг Хоразм вилояти Кенгаши томонидан Хонқа туманида «Қадриятларга таянган тараққиёт!» шиори остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Мавзуга оид

19:04 / 15.04.2025
Ташқи ишлар вазирига хориждаги ўзбекистонликларнинг ҳимояси борасида парламент сўрови юборилди

18:01 / 11.04.2025
“Оқибатлари оғир бўлади” — Алишер Қодиров интернетдаги “ахборот лойиҳалари” ҳақида

11:18 / 23.03.2025
«Чунки пули тугайди» — Алишер Қодиров сайловдан кейин партиялар жим бўлиб қолиши ҳақида

16:14 / 31.01.2025