Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳозирда маҳсулотларимизни Қозоғистонга экспорт қиляпмиз – Сирдарёлик ҳунарманд аёл
Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида истиқомат қилувчи ҳунарманд Ирода Тожиқулова миллий тақинчоқлар ясаш билан шуғулланади. У ўзи яшаб турган Шодлик маҳалласида мактаб ўқувчиларига ҳунармандчиликни ўргатиш учун тўгарак ҳам ташкил қилган.

«Мен бу ҳунармандчилик соҳасини 3 йилдан буён болаларга ўргатиб келяпман. Бундан ташқари, «Баркамол авлод» болалар мактаби ҳамда 7-сонли мусиқа мактабида иш фаолиятимни йўлга қўйганман. Ҳозирда 50 нафардан ортиқ шогирдларим бор. Бу ерда шогирдларим билан ясаган маҳсулотларимизни Қозоғистонга сотишни йўлга қўйдик», дейди Ирода Тожиқулова.
Тўгаракда ўқувчилар турли хил миллий тақинчоқларни ясашни ўрганади. Дарслардан бўш вақтида тайёрлаган маҳсулотларидан ҳозирда 3 миллион сўм даромад қилади. Келгусида шогирдлари билан тақинчоқлар дўконини очишни режалаштирган.
Мавзуга оид

08:50 / 09.08.2025
Хитой Ўзбекистондан асал сотиб олишни бошлаши мумкин

15:01 / 30.07.2025
Божхона режимида қайта ишланган маҳсулотни исталган постдан экспорт қилиш тизими йўлга қўйилади

14:58 / 30.07.2025
Ўзбекистоннинг хориждаги элчиларига қўшимча вазифа юклатилди

10:48 / 21.07.2025