Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пенсия ишларини расмийлаштириш тартибини ўзгартириш режалаштирилмоқда

Фото: Kun.uz
Молия вазирлиги томонидан “Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги буйруқ лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Пенсия йиғмажилди, пенсия ва бошқа тўловларни тайинлашга тааллуқли ҳужжатларни расмийлаштириш, шунингдек аризаларни рўйхатга олиш учун Пенсия жамғармаси бўлими томонидан рўйхатга олиш китоблари ахборот тизимида электрон шаклда юритилади (пенсионерларга берилган гувоҳномаларни рўйхатга олиш китоби бундан мустасно).
Пенсия йиғмажилдининг тўғри расмийлаштирилиши пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва бошқа тўловларни ташкил қилиш шуъбасига юкланади. Пенсия йиғмажилдини расмийлаштириш ва юритиш ягона тартибига амал қилиниши устидан назоратни олиб бориш шуъба мудирига, умумий назорат эса Пенсия жамғармаси бўлимининг бошлиғига юкланади.
Лойиҳа билан пенсия, уй-жой - коммунал хизматлари учун компенсация пул тўловларини тайинлаш, пенсия ва ижтимоий нафақаларни қайта ҳисоблаш, тўловни тиклаш ва бошқалар тўғрисидаги аризаларнинг янги шакллари таклиф қилинмоқда.
Мавзуга оид

16:43 / 21.02.2023
Ўзбекистонда ходимларнинг 28 фоизи 1 млн сўмгача маош олади

20:14 / 22.11.2022
Ўзбекистоннинг давлат қарзи 26 млрд доллар атрофида сақланиб қолди

11:51 / 22.11.2022
“Битта вазирлик ҳамма вазирлик устидан қўриқчи бўлиб тургани билан иш битмайди” — Тимур Ишметов вазирликлар бюджет маблағларини мақсадсиз сарфлаши ҳақида

15:14 / 21.11.2022