Навоий ва Сурхондарё вилоятларида талабаларга жиноий иш қўзғатилди

Фото: Прокуратура департаменти
Навоий шаҳри ва Олтинсой туманларида фуқароларни ўқишга киритиш ва ўқишини кўчириб бериш билан боғлиқ жиноятлар фош қилинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Навоий давлат педагогика институти талабаси У.Ё. фуқаро М. билан унинг синглисини 3 700 АҚШ доллари эвазига институтнинг бошланғич таълим йўналишига ўқишга киритиб қўйишга келишган. У 2 000 АҚШ доллари ва 17 млн сўм пулни олган вақтида департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиали талабалари Н.К. ва Б.Т. фуқаро С.ни Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалида таълим олаётган қизининг ўқишини танишлари ёрдамида Тошкент тиббиёт академиясига кўчириб беришига ишонтирган. Департаментнинг Олтинсой туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда талабалар ушбу “хизмати” учун 4 900 АҚШ долларини қўлга киритганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

00:00
Навоий учун Хитойдан 42 та замонавий автобус олиб келинди

18:45 / 09.06.2025
Сурхондарёда 913 млрд сўмга «Сангардак» туристик маркази қурилмоқда

10:06 / 07.06.2025
Тошкент ва Сурхондарёда кучли таъсирга эга дориларни сотаётганлар ушланди

19:06 / 03.06.2025