Uzbekistan Airways Қозоғистондаги норозилик намойишлари туфайли Ақтауга парвозларни бекор қилди
Uzbekistan Airways Ақтауга парвозлар бекор қилингани тўғрисида маълумот берди.

Фото: Kun.uz
Авиакомпания хабарига кўра, Ақтау халқаро аэропорти халқаро парвозларни қабул қилишни ва амалга оширишни ёпгани муносабати билан, 2022 йил 5 январь куни амалга оширилиши режалаштирилган HY-9725/9726 Урганч – Ақтау – Урганч йўналиши бўйича мунтазам қатновлари бекор қилинди.
Қайд этилишича, ушбу йўналиш бўйича парвозларни амалга ошириш кунлари ҳақидаги қўшимча маълумот кейинроқ тақдим этилади.
⠀
Йўловчилар 5 январь кунига Ақтауга бекор бўлган парвозлар авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эга экани эслатилган.
Аввалроқ, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Манғистау вилояти ва Олмаотада фавқулодда ҳолат жорий қилгани маълум бўлган эди. Фавқулодда ҳолат маҳаллий вақт билан 5 январь соат 01:30 дан 19 январга қадар амал қилади.
Қозоғистон ғарбида автогаз нархининг ошиши муносабати билан норозилик намойишлари бошланди, намойишлар нархларни пасайтириш ваъдасидан кейин мамлакатнинг бошқа ҳудудларини ҳам қамраб олди. 1 январь куни газ нархи 60 тенгедан 120 тенгега кўтарилди. Икки кунлик митинглардан сўнг Манғистау вилоятидаги ёнилғи қуйиш шохобчалари эгалари нархни 80-90 тенгега туширди, бироқ намойишчилар буни етарли эмас деб ҳисобламоқда.
Мавзуга оид

21:22 / 25.04.2025
Қозоғистон суперкомпютер яратишга 40-50 млн доллар сарфлайди

08:43 / 25.04.2025
Қозоғистонда Россия билан урушга тайёргарлик кўрилаётгани рад этилди

07:55 / 23.04.2025
Қозоғистонда Чимкент ҳокими ўринбосарининг ҳаётига суиқасд қилинди

23:14 / 22.04.2025