Қозоғистондаги тартибсизликлар оқибатида жароҳатланганлар ва ҳалок бўлганлар сони маълум қилинди
Қозоғистонда юз берган тартибсизликлар давомида 4,5 мингдан зиёд киши жабрланган, моргларга 225 кишининг жасади олиб келинган. Бу ҳақда Қозоғистон бош прокуратураси вакили Серик Шалабаев маълум қилди.

Фото: Reuters
"Бугунги кун ҳолатига 4578 нафар инсон жабрлангани аниқланган, улардан 4353 нафари жароҳатланган, жумладан, 3393 нафар куч ишлатиш тузилмалари ходимлари. Фавқулодда ҳолат даврида моргларга 225 кишининг жасади олиб келинган", - деди Шалабаев.
Унинг қўшимча қилишича, ҳалок бўлганларнинг 19 нафари полиция ходимлари ва ҳарбийлардир.
Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан 446 киши қўлга олинган.
Шалабаевнинг маълумот беришича, тергов-оператив гуруҳи томонидан 546та жиноят иши ўрганилмоқда, хусусан, уларнинг 44таси терроризм, 34таси оммавий тартибсизликлар, 15таси қотиллик ишларига алоқадор.
Мавзуга оид

21:22 / 25.04.2025
Қозоғистон суперкомпютер яратишга 40-50 млн доллар сарфлайди

08:43 / 25.04.2025
Қозоғистонда Россия билан урушга тайёргарлик кўрилаётгани рад этилди

07:55 / 23.04.2025
Қозоғистонда Чимкент ҳокими ўринбосарининг ҳаётига суиқасд қилинди

23:14 / 22.04.2025