Тошкентда Malibu’дан совуқ қуроллар ва психотроп дори воситалари топилди

Тошкент шаҳрида давлат рақами Андижон вилоятига тегишли Malibu автомобили тўхтатиб текширилганда ичидан совуқ қуроллар ва психотроп дори воситалари топилган. Бу ҳақда ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 3 февраль куни Яккасарой туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан Шота Руставели кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Malibu русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилган.
Автомобилда бўлган фуқароларнинг ёнидан 1 дона кастет, 1 дона темир телескопик дубинка, 1 дона пичоқ, 2 дона «Тропикамид», 23 дона «Регапен» номли психотроп дори воситалари ва целлофанга ўралган, жигарранг, ўткир ҳидли, сақичсимон моддалар топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, автомобилда бўлган фуқаролар ва аниқланган воситалар Яккасарой тумани ИИО ФМБга топширилган.
Мавзуга оид

14:12 / 14.06.2025
Тошкентда икки йигит ногиронлиги бор танишининг пулини олиб қочди

11:54 / 14.06.2025
Тошкентда қуйма олтинга ўхшатиб тайёрланган металларни 70 минг долларга сотаётганлар ушланди

11:42 / 14.06.2025
Тошкент, Жиззах ва Самарқандда углерод хомашёсини ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади

16:29 / 13.06.2025