Ҳиндистонлик миллиардер Осиёнинг энг бой одамига айланди
Бойлиги бу йил қарийб 12 миллиард долларга кўпайган Гаутам Адани дунёнинг энг бадавлат инсонлари рўйхатида 10-ўриндан жой олди.

Фото: Getty Images
Ҳиндистонлик миллиардер ва тадбиркор Гаутам Адани Осиёнинг энг бадавлат одамига айланди, деб хабар берди India Times.
Bloomberg индексига кўра, 59 ёшли Аданининг бойлиги 88,5 миллиард долларга етган. У ватандоши Мукеш Амбанини ортда қолдириб, Осиёнинг энг бой кишисига айланди.
Шунингдек, бойлиги бу йил қарийб 12 миллиард долларга кўпайган Гаутам
Адани дунёнинг энг бадавлат инсонлари рўйхатида 10-ўриндан жой олди.
Адани Forbes рейтингида ҳам 90,2 миллиард доллар билан 10-ўринни эгаллади.
У Adani Group корпорацияси раиси ҳисобланади. Корпорация денгиз орқали юк ташиш, савдо, қишлоқ хўжалиги, фойдали қазилмалар қазиш, энергетика, кўчмас мулк, логистика каби йўналишларда фаолият кўрсатадиган компанияларни ўз ичига олади.
Қайд этилишича, ўтган йили Аданининг бойлиги 40 миллиард доллар атрофида эди.
Мавзуга оид

21:10 / 13.06.2025
Ҳиндистонда Dreamliner қулаши: авиаҳалокат сабаби нима бўлиши мумкин?

18:43 / 12.06.2025
ОАВ Ҳиндистондаги авиаҳалокатдан бир киши омон қолгани ҳақида хабар берди

17:07 / 12.06.2025
Шавкат Мирзиёев самолёт авиаҳалокати юзасидан Ҳиндистон раҳбариятига таъзия билдирди

14:03 / 12.06.2025