Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда ўқишга киритиб, кейинчалик ўқишини кўчириб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

Фото: Прокуратура департаменти
У фуқаронинг ишончига кириб, қўшни давлат олий таълим муассасасига ўқишга киритиб, кейинчалик ўқишини кўчириб бермоқчи бўлган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар бермоқда.
Қайд этилишича, фуқаро С.Қ. фуқаро А.ни танишлари ёрдамида Қирғизистон Республикасидаги тиббиёт институтига ўқишга киритиб қўйиб, кейинчалик ўқишини Андижон тиббиёт институтига кўчириб бериш эвазига 3 000 АҚШ доллари ва 10,9 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ходими ва ҳамшира пора олаётганда қўлга олингани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид

16:19 / 23.07.2025
Наманганда сигир ёш болани сузиб, ўлдириб қўйишига сал қолди

13:40 / 16.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина

11:57 / 15.07.2025
“Меҳнатларим ҳавога учяпти” — Тўрақўрғонда боғ яратган тадбиркорнинг ери олиб қўйиляпти

14:34 / 14.07.2025