Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Ўзбекистонда хорижий корхоналар сони бўйича етакчилик қилмоқда
Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп экани маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.

Фото: Shutterstock
Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 февраль ҳолатига республикада рўйхатдан ўтган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 13,8 мингтани ташкил этиб, улардан 13,4 мингтаси фаолият юритмоқда.
Қайд этилишича, фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 474 тага ошган.
Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони энг юқори бўлган давлатлар орасида Россия етакчилик қилмоқда – 2 313 та корхона.
Хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони бўйича кейинги ўринлардан Хитой (1 948 та) ва Туркия (1 912 та) жой олди.
Шунингдек, Қозоғистон капитали иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 1 071 тани ташкил этди, Корея иштирокидаги корхоналар сони 900 тага тенг.
Маълумот учун, 2021 йил январь-октябрь ойларида республикада хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони бўйича Туркия етакчилик қилганди (321 та).
Хорижий капитал иштирокидаги янги корхоналар сони бўйича кейинги ўринлардан Россия (296 та) ва Хитой (219 та) жой олди. Корхоналар рўйхатида Қозоғистон (166 та) ҳамда Корея (80 та) бор эди.
Мавзуга оид

09:21 / 23.07.2025
Электромобиллар савдосининг энг катта ўсиши қайси ҳудудда қайд этилгани маълум бўлди

15:11 / 21.07.2025
Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахслар сони 5,5 миллиондан ошди

15:33 / 18.07.2025
Аҳолига тегишли автомашиналар сони маълум қилинди

08:25 / 17.07.2025