Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг АҚШга ташрифи амалга оширилди
2021 йил декабрь ойида ўтказилган стратегик шериклик мулоқотининг биринчи йиғилиши якунлари бўйича эришилган келишувларга мувофиқ, 2022 йил 6-9 март кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегациянинг АҚШга ташрифи бўлиб ўтди.

Фото: ТИВ ахборот хизмати
Вашингтонда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен, унинг ўринбосарлари Узра Зея ва Лиза Петерсон, давлат котиби ёрдамчиси Доналд Лу, АҚШ президенти маслаҳатчиси Элизабет Шервуд-Рендалл, халқаро диний эркинлик соҳасида махсус топшириқлар бўйича элчи Рашад Ҳусайн ҳамда АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Вест билан музокаралар ўтказилди.
«Ўзбекистон бўйича кокус» аъзолари ва бир гуруҳ конгрессменлар билан мулоқот ташкил этилди.
Америка-Ўзбекистон савдо палатаси, Америка халқаро таълим бўйича кенгаши, Жорж Вашингтон университети, Тинчлик институти, Борлоут институти раҳбарияти ва экспертлари билан ҳам учрашувлар бўлиб ўтди.
Ўтказилган тадбирларда Ўзбекистон-Америка алоқаларининг долзарб масалалари ва илгари эришилган келишувлар ижроси муҳокама қилинди.
«C5+1» формати доирасидаги минтақавий ҳамкорликнинг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.
Халқаро ва минтақавий кун тартиби юзасидан фикр алмашилди. Афғонистондаги гуманитар инқирозни бартараф этиш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид

22:55 / 02.08.2025
АҚШ Сенати Россияга қарши янги санкцияларни маъқулламасдан таътилга чиқмоқда

21:35 / 02.08.2025
Ҳиндистон Трампнинг таҳдидларига қарамай, Россиядан нефт сотиб олишда давом этади – ОАВ

20:28 / 02.08.2025
ҲАМАС Фаластин давлати ташкил этилмагунча қуролни ташлашдан бош тортди

16:30 / 02.08.2025