Сурхондарёда фуқаронинг картасидаги пулни ўғирлаган банк ходимлари ушланди
Банк ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: ИИВ ахборот хизмати
ИИВ Киберхавфсизлик марказининг хабар беришича, Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида яшовчи фуқаро О.С. ИИБга мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган “Ҳумо” банк картасида бўлган 48 миллион 640 минг 550 сўм миқдоридаги пуллар номаълум шахслар томонидан ечиб олинганини билдирган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фуқаронинг банк картасидан пулларини ўғирлаган шахслар “Агробанк” Олтинсой тумани бўлими ходимлари, Шўрчи туманида яшовчи Қ.Ш. ва А.С. эканлиги аниқланган.
Қайд этилишича, фуқаронинг пулларини ўғирлаган банк ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, “Ипотека-банк” АТИБ Сурхондарё вилояти филиалининг шуъба мудири тадбиркорга 500 миллион сўм кредит ажратиб бериш эвазига 10 миллион сўм олаётганда ушланган.
Мавзуга оид

23:16 / 11.04.2025
Сурхондарёда судяга 1000 доллар пора таклиф қилган адвокат ушланди

15:35 / 09.04.2025
“Бир ўриндиқда икки киши”: Сурхондарёда Matiz’ни икки киши бўлиб бошқарганларга чора кўрилди

14:38 / 01.04.2025
Осиёдаги энг чуқур ғор жойлашган қишлоқ – Деҳиболо | Манзил

09:32 / 15.03.2025