Қозоғистонда «Оролбўйи гавҳари» кўргазмаси очилди
Қозоғистон Марказий давлат музейида қорақалпоқ халқининг бой тарихий-маданий меросини тарғиб қилишга бағишланган “Оролбўйи гавҳари” сайёр кўргазмаси очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Фото: Dunyo
Кўргазмада Қорақалпоғистон тарих ва маданият давлат музейининг 150 дан ортиқ экспонатлари, қорақалпоқ халқи тарихига оид археологик ва этнографик тўпламлар, миллий либослар ва заргарлик буюмлари намойиш этилмоқда.
Қорақалпоғистон тарих ва маданият давлат музейи директори Айжамал Юсупова музей коллекциясини оммалаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар, Ўзбекистон ҳукумати томонидан музей моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилаётган эътибор ҳақида сўзлаб берди.
Кўргазма ўз ишини 6 октябрга қадар давом эттиради.
Мавзуга оид

23:15 / 30.04.2025
Қозоғистон инвесторлар учун янги «олтин визалар»ни жорий этмоқда

18:56 / 29.04.2025
Қозоғистон хавфсизлик қўмитаси собиқ раҳбарининг қасри ижтимоий эҳтиёжлар учун мусодара қилинди

20:59 / 27.04.2025
Қозоғистон ҳукумати 9 май куни тантанали юришлар ўтказишни тақиқлади

21:22 / 25.04.2025