Ноқулай об-ҳаво шароити Наманган ва Андижон аэропортлари фаолиятини чеклаб қўйди
Наманган ва Андижон халқаро аэропортларида қуюқ совуқ туман туфайли кўринишнинг ёмонлашиши ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатишнинг вақтинча тўхтатилишига олиб келди.

Фото: Uzbekistan Airports
Наманганда кўриниш чегарасининг 700 метргача пасайиб кетиши сабабли Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY9816/9821 (Оренбург — Наманган — Иркутск) ва HY9822/94 (Иркутск — Наманган — Тошкент) йўналишлари бўйича рейслари ўзгартирилди.
Air Arabia авиакомпаниясининг G9784/785 (Шаржа — Наманган — Шаржа), шунингдек, Red Wings авиакомпаниясининг WZ4483/4484 (Москва — Наманган — Москва) рейси Тошкент халқаро аэропортидан амалга оширилади.
Ноқулай об-ҳаво шароити (кўриш масофаси 900 метр) Андижон аэропорти ишининг чекланишига ҳам сабаб бўлди. Uzbekistan Airways'нинг HY091 (Тошкент — Фарғона), HY049 (Фарғона — Самарқанд), HY050 (Самарқанд — Фарғона) ва HY092 (Фарғона — Тошкент) рейслари ўзгартирилган йўналиш бўйича амалга оширилади.
Ноқулай об-ҳаво туфайли Наманган ва Андижон аэропортлари вақти-вақти билан ўз ишини тўхтатиб, қайта тиклашга мажбур бўлмоқда.
Парвозлар жадвалидаги ўзгаришлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни авиаташувчилардан олиш мумкин.
Мавзуга оид

21:56 / 15.05.2025
Наманганда газ заправкада «Жигули» ёниб кетди

18:39 / 14.05.2025
Наманган шаҳар ҳокими билан радарлар масаласида “ўчакишган” подполковник бошқа ишга ўтказилди

10:06 / 13.05.2025
Андижонда Equinox ва тез ёрдам машинаси иштирокида ЙТҲ рўй берди

07:52 / 11.05.2025