Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Ўзбекистон ДХХ чегара қўшинларига 600 минг долларлик махсус ускуналар совға қилди
Америка Қўшма Штатлари ҳукумати Ўзбекистон ДХХ чегара қўшинларига умумий қиймати 600 минг долларлик 225 дона «FLIR» инфрақизил монокуляр ускуна тақдим этди. Ускуналарни АҚШ элчиси Жонатан Ҳеникдан ДХХ Чегара қўшинлари қўмондони ўринбосари, полковник Бахтиёр Мансуров қабул қилиб олди.

Фото: KUN.UZ
Маълум қилинишича, ушбу кузатув ускуналари АҚШ давлат департаменти молиялаштирувчи Ядро қуролларини тарқатмаслик ва қуролсизланиш жамғармаси доирасида совға қилинган. АҚШ тарафи бу хавфсизлик соҳасида Ўзбекистонга кўрсатган 3 миллион долларлик ёрдамнинг бир қисми бир қисми эканини таъкидлади.
Шунингдек, Жонатан Ҳеник келажакда Ўзбекистон билан ҳамкорликда бу каби кўплаб ёрдам дастурлари амалга оширилишини қайд этди.
2022 йил ноябрь ойида АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Махсус операция кучларига 50 дона Polaris MRZR енгил-тактик жанговар машиналарни ҳадя қилган эди. «Ҳамкорлар салоҳиятини ошириш» дастури доирасида тақдим этилган техникаларнинг қиймати 2,8 миллион долларга баҳоланган.
Мавзуга оид

22:55 / 02.08.2025
АҚШ Сенати Россияга қарши янги санкцияларни маъқулламасдан таътилга чиқмоқда

21:35 / 02.08.2025
Ҳиндистон Трампнинг таҳдидларига қарамай, Россиядан нефт сотиб олишда давом этади – ОАВ

20:28 / 02.08.2025
ҲАМАС Фаластин давлати ташкил этилмагунча қуролни ташлашдан бош тортди

16:30 / 02.08.2025