Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Осиё чемпионати U-20 финалига борди

Фото: KUN.UZ
Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати финал баҳси бошланди. Ҳал қилувчи баҳсга мезбон Ўзбекистон ва Ироқ ёшлар жамоаси етиб келган.
Ўйинни кўриш учун пойтахтдаги стадионга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ташриф буюрган.
Маълумот учун, Ўзбекистон яримфиналда Жанубий Кореяни, Ироқ эса Японияни енгганди. Икки жамоа мусобақани «А» гуруҳида бошлаган ва гуруҳдаги ўзаро ўйинда Ўзбекистон 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Мавзуга оид

22:03 / 20.04.2025
Фантастик финал. Ўзбекистон ўсмирлари 9 киши бўлиб ўйнаб Осиё чемпионига айланди

10:41 / 22.02.2025
Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти этиб сайланди

12:49 / 14.02.2025
Чемпионлар ватанга қайтишди

19:54 / 12.02.2025