“Медаллар тақишни орзу қилгандим, аммо уларнинг ўрнига кишан тақишди” — сурхондарёлик эколог олима
Сурхондарё вилоятида “Конституция ўзимизники” тарғибот тадбири ўтказилди. Унда тадбиркорлар, шифокорлар ва турли соҳа вакиллари ўз ҳикоялари билан йиғилганлар олдида чиқиш қилди. Хусусан, Табиат ресурслари вазирлиги Сурхондарё вилояти бошқармасига раҳбарлик қилиб келаётган Рўзигул Сафарова шундай деди:
“9 йил давомида табиатни асраш учун кунни тунга улаб, иссиқ-совуқ демай ишладим. Ўша вақтларда кўкрагимга медаллар тақишни орзу қилгандим, аммо уларнинг ўрнига қўлимга кишан тақилди. 3 йил-у 4 ой деганда ота-онам, фарзандларим бағрига қайтиб келдим.
Қамалган, судланган деган тамға пешонамда бўлса ҳам оқланиб, яна ўзимнинг севган касбимда қайта ишлашимни ким ўйлабди дейсиз. Буни кимдир тушида кўрса ҳам ишонмайди. Шундай шароитларга эришишимга сабаб нима? Янги Ўзбекистонда янги ҳаётнинг бўлиши”.
Қайд этиш жоиз, Рўзигул Сафарова табиат муҳофазаси тизимида вилоят миқёсидаги ягона раҳбар аёл ҳисобланади. Аввалроқ Kun.uz у билан интервю ташкил этганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бундай тарғибот тадбирларининг Фарғона, Андижон, Сирдарё ва Бухоро вилоятларида ўтказилгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид

23:16 / 11.04.2025
Сурхондарёда судяга 1000 доллар пора таклиф қилган адвокат ушланди

15:35 / 09.04.2025
“Бир ўриндиқда икки киши”: Сурхондарёда Matiz’ни икки киши бўлиб бошқарганларга чора кўрилди

14:38 / 01.04.2025
Осиёдаги энг чуқур ғор жойлашган қишлоқ – Деҳиболо | Манзил

09:32 / 15.03.2025