Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ХДПдан президентликка номзод маъқулланди
Халқ демократик партиясидан Улуғбек Иноятов номзоди президентликка номзод сифатида партиянинг қурултойида кўриб чиқиш учун маъқулланди.

2023 йил 12 май куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг навбатдан ташқари пленуми бўлиб ўтди.
Пленумда 2023 йил 9 июль куни ўтказилиши белгиланган Ўзбекистон президенти сайловида Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг иштироки тўғрисида масала муҳокама этилди.
Ўзбекистон президентлигига партия электорати, тарафдор ва фаоллари томонидан тавсия этилган Улуғбек Иноятов номзоди партиянинг қурултойида кўриб чиқиш учун маъқулланди.
Маълумот учун, Улуғбек Иноятов партияга 2019 йилдан буён раҳбарлик қилиб келади. 2021 йил октябридаги президентлик сайловларида партиядан Мақсуда Ворисова номзод бўлган ва 6,63 фоиз билан иккинчи ўринни эгаллаганди.
Бундан аввалроқ Ўзбекистон Экологик партияси ўз раҳбари Абдушукур Ҳамзаевни президентликка номзод сифатида кўрсатишни режалаштираётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

16:11 / 12.06.2025
“Конституцияга зид тартиб бекор қилиниш керак” — ХДП таксичилар масаласида вазирни гиламга чақирди

12:00 / 25.10.2024
Сайлов яқин, партиялар нималарни ваъда қилади? – Кун дебати

12:00 / 24.10.2024
ХДП: “Аҳоли хавфсизлиги ва манфаати учун давлат иштироки керак”

17:16 / 22.10.2024