Тошкентда чиқинди мой маҳсулотини қайта ишлаш вақтида йирик ёнғин содир бўлди
Бектемир туманида жойлашган тадбиркорлик субъектига қарашли ҳудудда чиқинди мой маҳсулотини қайта ишлаш вақтида сиғим ёрилиб кетиши натижасида ёнғин юзага келган.
Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида йирик ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди.
Бугун, 25 май куни соат 02:30 да Тошкент шаҳар Бектемир тумани «Миришкор» МФЙ Чирчиқбўйи кўчасида жойлашган тадбиркорлик субъектига қарашли ҳудудда чиқинди мой маҳсулотини қайта ишлаш вақтида сиғим ёрилиб кетиши натижасида ёнғин юзага келган.
Шунга кўра, 8 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 02:32 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 03:09 да ўраб олинган ва соат 03:16 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида 150 квадрат метр майдонда чиқинди мой маҳсулотлари ёнган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Мавзуга оид

18:16 / 30.04.2025
Ҳиндистондаги меҳмонхонада ёнғин юз берди. Қурбонлар бор

19:04 / 29.04.2025
Хитойдаги ресторанда юз берган ёнғин оқибатида 22 киши ҳалок бўлди

09:01 / 28.04.2025
Миробод туманида қурилиш маҳсулотлари омборида ёнғин содир бўлди

15:24 / 27.04.2025