Жамият | 09:35
6478
1 дақиқада ўқилади

Юнусободда ишлаб чиқариш цехида ёнғин рўй берди

Юнусобод туманида рўй берган ёнғин тўғрисида маълумот тақдим этилди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Бугун, 14 июл соат 07:39 да Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Аҳмад Дониш кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш цехларининг бирида ёнғин рўй бергани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 07:44 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 08:14 да қуршаб олинди ва соат 08:51 да ўчирилди.

Тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

Воқеа жойига ФВВ раҳбарияти, шаҳар ва туман ФВБ раҳбар ходимлари етиб борган.

Мавзуга оид