Ургутда ЙТҲ оқибатида 4 киши ҳалок бўлди
Cobalt қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб «Камаз»га урилган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
2023 йил 8 июнь куни соат 19:30 ларда Ургут тумани Омонқўтон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобил йўлининг 1121-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Самарқанд вилояти ИИБ хабарига кўра, ҳайдовчи ўз бошқарувида бўлган Cobalt русумли автомашинани Ургут-Қарши йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётиб, бошқарувини йўқотган ва йўлнинг қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган «Камаз» русумли юк автомашинаси билан тўқнашган.
Оқибатда, Cobalt ҳайдовчиси ва 3 нафар йўловчиси олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган. «Камаз» ҳайдовчиси Ургут туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилиб, унга шифокорлар томонидан тез тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан 8 июн куни туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми «а» банди билан (одамлар ўлими; ҳалокат; бошқа оғир оқибатлар) жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид

18:09 / 08.06.2025
Тошкентда мотоцикл ва скутер иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳайдовчилар вафот этди

12:00 / 05.06.2025
Хоразмда ёш йигит бошқарувидаги Tracker каналга қулади

15:08 / 04.06.2025
Тошкентда Nexia хавфсизлик оролчасидаги пиёдани уриб юборди

22:28 / 03.06.2025